Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Эмери: «Тоттенхэм» фантастик ўйин кўрсатди, биз кўпроғига лойиқ эмасдик»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Англия чемпионати доирасида «Тоттенхэм»га қарши кечган баҳсда шогирдларининг мағлубияти ҳаққоний бўлганини тан олди. 35-тур ўйини 1:2 ҳисобида якунланди.

«Бугун биз фантастик тарзда ўйин кўрсатган ва ажойиб курашган жамоага дуч келдик. Уларга очколар керак эди ва улар бунинг учун жанг қилишди. Биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадик, иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, аммо бу етарли бўлмади», — дея Эмерининг сўзларини келтирмоқда BBC.

«35 та ўйиндан сўнг ишларимиз ёмон эмас, бизда биринчи бешликда қолиш учун имконият бор, лекин ўзимизга нисбатан талабчан бўлишда давом этишимиз керак. Эҳтимол, ҳозирги очколаримиз [Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун] етарли эмасдир. Аввалги спорт формамизни тиклашимиз ва ўз ишимизни қилишимиз шарт. Олдинда яна 3 та ўйин бор.

«Тоттенхэм» фантастик ўйнади, уларнинг футболчилари прессинг қилишди ва яккакурашларда ғолиб чиқишди. Биринчи бўлимда рақиб устунлик қилди, биз кўпроғига лойиқ эмасдик. Мағлубиятга рози бўлишга мажбурмиз. Таркибдаги еттита ўзгариш? Ўтган ҳафта «Фулхэм»га ютқазгандик, ўшанда кимлар ўйнаган эди? Бугун эса бошқа таркиб билан мағлуб бўлдик», — дея таъкидлади мутахассис.

Айни дамда «Астон Вилла» 58 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. «Тоттенхэм» эса 37 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:42, 04.05.2026.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик