Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Бу ерда ҳалол ўйиндан асар ҳам йўқ» — Жаҳон чемпионатининг расмий тўпи кескин танқид қилинди

Баҳо:
+2 | -

Жаҳон чемпионатининг расмий тўпи — Adidas Trionda унинг нархи ва ишлаб чиқаришда қатнашаётган покистонлик ишчилар меҳнатига тўланаётган ҳақ ўртасидаги номутаносиблик сабабли Европа оммавий ахборот воситаларида кескин баҳсларга сабаб бўлди.

Тўпнинг чакана нархи 150 евро этиб белгиланган бўлиб, бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Бироқ покистонлик ишчиларга ушбу меҳнати учун жуда кам ҳақ тўланмоқда. Шу сабабли фаоллар, хусусан, британиялик ҳуқуқ ҳимоячилари бу борада ҳақиқий «тўполон» кўтаришди, деб хабар бермоқда derbyderbyderby.it.

«Adidas ва ФИФА ушбу тўпларни тайёрлаётган барча ишчилар муносиб ҳаёт кечириши ва ўз оилаларини боқа олишини кафолатлаши шарт. Ўйиннинг асосий рамзини яратишда фирибгарлик ишлатилаётган бир пайтда, қандай қилиб "фэйр-плей" (ҳалол ўйин) ҳақида гапириш мумкин?» — деб ёзади британиялик фаол Анна Брайхер.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати баҳслари жорий йилнинг 11 июнь куни старт олади.

Киритилди: 18:25, 04.05.2026.
Ўқилди: 1602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик