Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

"Рома" ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+ | -

«Рома» ва «Фиорентина» жамоалари нафақат майдонда, балки трансфер бозорида ҳам рақобатни давом эттиришлари мумкин.

La Repubblica Firenze нашрининг хабар беришича, Рим клуби флоренцияликлар таркибидаги футболчилар ҳисобига кучайиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Хусусан, «бўрилар»нинг қизиқишлари доирасига ўнг қанот ҳимоячиси Додо тушган.

Бразилиялик футболчининг «Фиорентина» билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, бироқ келишувни узайтириш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. «Бинафшаранглилар» Донецкнинг «Шахтёр» клуби собиқ ўйинчисини келажакда текинга қўйиб юбормаслик учун шу ёздаёқ сотиш вариантини истисно қилишмаяпти.

Шунингдек, «Рома»нинг шорт-листидан Никколо Фортини ҳам ўрин олган бўлиб, клуб унга қишда ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ футболчининг юқори баҳолангани (тахминан 15 миллион евро) эҳтимолий трансферни қийинлаштириши мумкин.

Киритилди: 19:40, 04.05.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик