Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Бавария» Чемпионлар лигаси ўйини олдидан «ПСЖ»га ўзлари ёқтирган меҳмонхонага жойлашишга рухсат бермади

Баҳо:
+ | -1

Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Бавария» ва «ПСЖ» ўртасидаги жавоб ўйини олдидан нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам жиддий кураш авж олди. Германия клуби раҳбарияти парижликларнинг мюнхенликлар учун «она уйи»дек бўлиб қолган меҳмонхонани банд қилишга бўлган уринишини тўсиб қўйди.

Мюнхенга ташриф олдидан «ПСЖ» вакиллари Infinity меҳмонхонасини банд қилишга ҳаракат қилишди. Бу танлов ирим-сиримлар билан боғлиқ эди: ўтган йили француз жамоаси айнан шу ерда тўхтаганида Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган эди.

Бироқ Infinity меҳмонхонаси «Альянц Арена»дан атиги 20 км узоқликда жойлашган ва «Бавария» учун уй ўйинлари олдидан анъанавий қароргоҳ ҳисобланади. Мюнхенликлар учун ўз позицияларини рақибга бой бермаслик принципиал аҳамиятга эга эди.

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ва спорт директори Кристоф Фройнд вазиятга кескин муносабат билдиришди:

«Бу бизнинг шаҳар. Биз Infinity меҳмонхонасида қоламиз. Биз ўз қароргоҳимизни топшириб қўймаймиз. Бу бизнинг уй ўйинимиз ва бизнинг шаҳримиз», — деб таъкидлади мураббийлар штаби.

Шу сабабли, парижликлар Швабингер Тордаги Andaz меҳмонхонасида тўхташга мажбур бўлишди. Бу жой ҳам логистика жиҳатидан қулай бўлиб, «Альянц Арена»га олиб борадиган A9 автомагистрали яқинида жойлашган.

Киритилди: 22:06, 04.05.2026.
Ўқилди: 1271 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик