Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди»: Каррагер «Челси»нинг навбатдаги мағлубиятини кескин танқид қилди

Баҳо:
+3 | -

«Ливерпуль» ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Челси»нинг «Ноттингем Форест»дан учраган мағлубиятига муносабат билдирди. Лондон клуби Англия чемпионатининг 35-турида 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

«Бу даҳшат. Бугун майдонда 5 ёки 6 нафар ҳақиқий топ-даражадаги футболчилар бор эди, лекин уларни «Б» даражадаги жамоа мағлуб этди. Ваҳоланки, бундан 12 ой олдин улар «ПСЖ»ни тор-мор этишганди. Ҳозир эса футболчилар ва ходимлар, ўйинчилар ва мухлислар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик қолмаган», — дея Каррагернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

«Қайсидир маънода бу яхши ҳам, чунки футбол нафақат пул сарфлаш, ўйинчи сотиб олиш ва ходимларни алмаштиришдан иборат эмаслигини кўрсатиб қўйди. Футбол — бу жипсликни яратиш ҳамдир, «Челси»да эса бу нарса йўқ. Ҳозирда улар худди синган футбол клубидек кўринишмоқда».

Ушбу учрашувдан сўнг «Челси» 48 очко билан турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 09:10, 05.05.2026.
Ўқилди: 581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик