Кириш Регистрация

Шахмат. Антон Филиппов дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг Барселона шаҳрида шаҳмат бўйича ўтказилаётган “XV Open Internacional de Sants, Hostafrancs I la Bordeta” халқаро турнирида ҳамюртимиз Антон Филиппов еттинчи турда ҳиндистонлик Б.Адхубанга қарши дона суриб, дуранг натижани қайд этди.

Аввал хабар қилганимиздек, тажрибали гроссмейстеримиз дунёнинг 39 давлатидан келган 310 нафар шахматчи (26 нафари халқаро гроссмейстер) иштирокида ўтаётган мазкур нуфузли мусобақада Испания, Бельгия, Франция, Италия давлати вакилларини мағлуб этиб, фақатгина венесуэлалик Эдуардо Итурризаганинг қаршилигини енга олмаган эди.

Шу кунга қадар бўлиб ўтган етти тур ўйинларининг якунларига кўра 5,5 очко жамғарган Антон Филиппов пешқадамлар сафида бормоқда. Бугун ўтказиладиган 8-турда ҳамюртимиз канадалик Амон Хэмблтонга қарши дона суради.

Халқаро турнирда етти имкониятдан 6 тадан очко жамғарган Эдуардо Итурризага (Венесуэла), Батиста Лазаро Бризон (Куба) ва Владимир Бурмакин (Россия) пешқадамлик қилишмоқда.

Швейцарча тизимда ўтказилаётган мазкур халқаро турнир 10 турдан иборат бўлиб, ғолиб ва совриндорлар 1 – сентябрь куни маълум бўлади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:29, 30.08.2013.
Ўқилди: 3673 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8766]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5795]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4372]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3345]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2953]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2357]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2340]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2311]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2293]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик