Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Мадрид мэри: «УЕФА «Атлетико»ни Чемпионлар лигаси финалида кўришни истамаётганини очиқ-ойдин билдирди»

Баҳо:
+ | -

Мадрид мэри ва «Атлетико»нинг ашаддий мухлиси Хосе Луис Мартинес-Альмейда «матрасчилар»нинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгани ҳақида гапирди.

Диего Симеоне жамоаси ярим финалнинг жавоб учрашувида «Арсенал»га имкониятни бой берди (0:1, биринчи ўйин – 1:1).

«Қуръа натижаларини кўрганимда, бизга рақиб сифатида «Арсенал» тушди деб ўйлагандим, лекин адашган эканман — бизга рақиб бўлиб УЕФА тушибди. УЕФА «Атлетико»ни Чемпионлар лигаси финалида кўришни истамаётганини очиқ-ойдин намойиш этди.

Испания ва Германия Чемпионлар лигасига 5 та жамоа чиқариш ҳуқуқи учун курашаётган бир пайтда, ўйинга германиялик ҳакамнинг тайинланишини ақлга сиғдириб бўлмайди», — деди Мартинес-Альмейда.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг бош ҳаками германиялик Даниэль Зиберт эди. «Атлетико» вакиллари ўйин давомида белгиланмаган пенальтилар ва ҳакамлик қарорларидан норози бўлишган.

Киритилди: 17:19, 06.05.2026.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик