Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Марсель Десайи Чемпионлар лигасида «Бавария» ғолиб чиқишини исташини маълум қилди.
«Ким ғалаба қозонишини билмайман, лекин мен бошқа бир жамоа ғолиб бўлишини истардим. Барча таркибларга назар ташлаб, бу «Бавария» бўлиши керак деб ҳисоблайман.
Бунга сабаб — уларнинг сўнгги икки мавсум давомида Бундеслигада кўрсатган барқарорлиги. Уларда қийинчиликлар бўлди, аммо ўзларидаги иқтидорли таркибга мослашиш учун фалсафасини тўғри йўналишга сола олишди.
Уларнинг жорий мавсумдаги барқарорлиги шуни кўрсатмоқдаки, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун айнан шундай жамоалар керак. «ПСЖ» эса жароҳатлар сабабли беқарор ўйин кўрсатди.
Шунинг учун бугун айта оламанки, агар Чемпионлар лигасининг навбатдаги ғолиби «Бавария» бўлса, бундан албатта хурсанд бўламан», — деди «Марсель», «Милан» ва «Челси» клублари собиқ ўйинчиси The Italian Football Podcast подкастида.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдаги Чемпионлар лигасининг илк финалчиси «Арсенал» бўлди. Иккинчи финалчи эса бугун тунда Мюнхенда аниқланади.













