Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

«Монако» Фатининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Ансу Фати катта эҳтимол билан фаолиятини «Монако»да давом эттиради. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, монегасклар ҳужумчини 11 миллион евро эвазига сотиб олиш вариантини фаоллаштиришга қарор қилишган.

Шу билан бирга, Каталония клуби футболчининг кейинги сотувидан маълум фоиз улушини ўзида сақлаб қолади.

Ансу Фати «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум якунига қадар «Монако»га ижарага берилган эди. Ҳужумчининг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ҳужумчи «Монако» сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлди. Transfermarkt портали Фатининг қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:44, 06.05.2026.
Ўқилди: 212 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик