«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнаси учун ўз стратегиясини белгилаб олди. Журналист Тайрон Маршаллнинг сўзларига кўра, «қизил иблислар» Англия Премьер-лигаси шароитларига мослашиш учун вақт талаб этадиган футболчиларни сотиб олишдан тийилмоқчи.
Клуб энди жамоа ўйинига зудлик билан таъсир ўтказа оладиган ижрочиларни нишонга олади. Бундай қарорга келинишига ҳужумчи Беньямин Шешко билан боғлиқ вазият сабаб бўлган — словениялик футболчига Англияда мослашиш учун анча вақт керак бўлди.
АПЛ шароитларига ўрганиб қолган футболчиларни сотиб олиш таваккалчиликни камайтиради ва клубдаги адаптация даврини қисқартиради, деб ҳисобламоқда «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти.













