Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Энрике: «Бугун ҳимоямиз ҳужумдан кўра кучлироқ эди»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси доирасида сафарда «Бавария» билан қайд этилган дурангдан (1:1) сўнг ўз фикрларини билдирди. Парижликлар икки ўйин натижасига кўра 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

«Бу ажойиб хотира бўлиб қолади. Ўйин жуда шиддатли ўтди. Ҳимоямиз ҳужумдан кўра яхшироқ ҳаракат қилди. «Бавария» каби жамоага қарши баҳсда кўрсатган характеримиз — бу жуда ижобий ҳолат. Кетма-кет иккинчи бор Чемпионлар лигаси финалига чиққанимиздан бахтиёрмиз.

Жуда қийин бўлди. «Бавария» юқори даражада ўйнайди. Иккала жамоа ҳам бир-бирига ўхшаш, биз юқори прессингни яхши кўрамиз. Натижадан жуда мамнунмиз. Икки кундан кейин туғилган куним. Мен бахтлиман. Финалга чиқдик ва энди мухлисларимизга ҳақиқий совға тақдим этмоқчимиз», — дея Энрикенинг сўзларини келтирмоқда BBC.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» 30 май куни ЕЧЛ финалида «Арсенал»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 03:07, 07.05.2026.
Ўқилди: 145 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик