Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Реал» футболчилари муштлашувдан кейин машғулотни бекор қилишни сўради

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг “Реал” клубида Федерико Вальверде ва Орельен Чуамени ўртасидаги можародан кейинги кескинлик тобора кучаймоқда.

Манба маълумотига кўра, “қаймоқранглилар”нинг бир нечта футболчиси бош мураббий Альваро Арбелоага жамоа ичида янги можароларнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги машғулотни бекор қилиш бўйича мурожаат қилган. Бироқ мутахассис бу таклифни рад этган, чунки клуб “Барселона”га қарши бўлажак “эл-класико”га тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хабар қилинишича, мадридликлар кийиниш хонасидаги муҳит ҳануз жуда таранглигича қолмоқда. Жамоа ичида бир-бири билан келишмовчиликда бўлган бир нечта гуруҳ шакллангани айтилмоқда.

Шунингдек, бундай тўқнашувлар аввал ҳам кузатилгани, аммо сўнгги ҳолат энг жиддийси бўлгани таъкидланмоқда. Чунки можародан кейин Вальверде шифохонага олиб кетилган.

“Реал” раҳбарияти ҳар икки футболчига нисбатан ички интизомий иш очган. Испания ОАВ маълумотларига кўра, клуб текширув якунига қадар Вальверде ва Чуаменини вақтинча жамоадан четлатиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Бундай қарор қабул қилинса, ҳар икки ўйинчи ҳам “Барселона”га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

Шунингдек, айрим футболчилар Арбелоанинг иш услубидан норози экани айтилмоқда. Мураббий билан аввал ҳам келишмовчиликка борган ўйинчилар орасида Дани Себальос номи тилга олинган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 21:54, 07.05.2026.
Ўқилди: 1940 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5577]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5160]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4193]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3498]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3055]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2569]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2507]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2500]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2339]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик