Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Криштиану Роналду тўртта лигада 100 тадан гол урган илк футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

7 май куни «Ан-Наср» Саудия Про-лигаси 33-тури доирасида меҳмонда «Аш-Шабаб»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда меҳмонлар сафидаги голлардан бирига португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду муаллифлик қилди.

«Аш-Шабаб» дарвозасига киритилган гол нафақат жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди, балки Роналдуга «Ан-Наср» сафидаги 100-голини уриш имконини ҳам берди. У бу натижага атиги 105 та учрашувда эришди. Шунингдек, унинг ҳисобида 18 та голли узатма ҳам бор.

Бундан ташқари, Роналду футбол тарихида тўртта турли лигада 100 тадан гол урган илк футболчига айланди. У аввалроқ «Манчестер Юнайтед» билан Англия Премьер-лигасида, «Реал» билан Ла Лигада, «Ювентус» билан А Серияда, энди эса «Ан-Наср» билан Саудия чемпионатида ушбу маррага етди.

Ҳозирда футболчининг ҳисобида 971 та гол мавжуд. Португалиялик юлдуз фаолияти давомида 1000 та голлик маррага етган илк футболчи бўлиши мумкин.

Манба: football24.ru
Киритилди: 14:27, 08.05.2026.
Ўқилди: 2500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик