Кириш Регистрация

«Милан» ва «Барселона»нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунламоқчи

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» ва Каталониянинг «Барселона» клублари собиқ аъзоси Херард Делофеу футболчилик фаолиятини якунлашга яқин турибди.

Аслини олганда, Делофеу 2023 йилда олган оғир жароҳати — тизза боғламларининг узилишидан сўнг майдонда кўриниш бермаган эди. Гарчи жароҳат даволанган бўлса-да, ўтган уч йил ичида футболчи майдонга қайтишга қарор қила олмади. Эндиликда у фаолиятини расман якунлаш ҳақида ўйламоқда, деб хабар бермоқда pianetamilan.it нашри.

Эслатиб ўтамиз, Делофеу «Барселона»да фаолиятининг бошида (2011–2015 йилларда) тўп тепган, кейинчалик «Милан»даги қисқа муддатли иштирокидан сўнг 2017/2018 йилги мавсумда яна Каталония клубига қайтган эди.

Киритилди: 07:46, 09.05.2026.
Ўқилди: 1140 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик