Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Мерет мавсум якунида «Наполи»ни тарк этади

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон Алекс Мерет мавсум якунларига кўра «Наполи»дан кетиши эҳтимоли юқори бўлган футболчилар қаторига киради.

Мерет аллақачон жамоанинг асосий дарвозабони мақомини йўқотиб бўлган. Ваҳоланки, у Лучано Спаллетти даврида «Наполи» учун зафарли кечган 2022/2023 йилги мавсумда айнан шу ролдан баҳраманд бўлган эди. Бироқ ўшандан бери «Наполи»да бир неча бор мураббий алмашди. Жамоанинг ҳозирги устози Антонио Конте маълум вақтдан бери Меретни асосий посбон сифатида кўрмаяпти.

Шу сабабли, Il Mattino нашри хабарига кўра, Мерет мавсум охирида «Наполи»ни тарк этади. Аммо ҳозирда унинг кейинги фаолиятини қайси йўналишда давом эттириши борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Киритилди: 08:02, 09.05.2026.
Ўқилди: 813 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик