Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»га қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини яна «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, 28 ёшли футболчининг тақдири кўп жиҳатдан «МЮ» бош мураббийи Майкл Кэррикнинг жамоада қолиш-қолмаслигига боғлиқ. Кэррик Решфорднинг имкониятларига юқори баҳо беради ва уни яна энг юқори даражага қайтара олишига ишонмоқда. Агар мутахассис ўз лавозимини сақлаб қолса, англиялик футболчининг жонажон клубига қайтиш имкониятлари кескин ортади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ўтган йилнинг ёзида Рэшфордни ижарага олган эди. Каталонияликлар сафида ҳужумчи барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 17:43, 09.05.2026.
Ўқилди: 2239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик