Кириш Регистрация

Эндрик Мбаппе атрофидаги танқидлар ва унга қарши имзо тўпланаётгани ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -2

«Реал» ҳужумчиси, ҳозирда ижара асосида «Лион» сафида тўп сураётган Эндрик мадридликлар юлдузи Килиан Мбаппе манзилига айтилаётган танқидий фикрларга ўз муносабатини билдирди.

«Мбаппе ҳақида нима дейишаётгани мен учун аҳамиятсиз. У яна «Олтин бутса»ни қўлга киритишига умид қиламан. У кўплаб голлар уриб, «Реал»га ёрдам бераётганини кўриб турибман», — дея Эндрикнинг сўзларини келтирмоқда SoFoot нашри.

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни «Реал» мухлислари Мбаппенинг жамоадошлари ва клубга бўлган муносабатидан норози бўлиб, унга қарши петиция эълон қилгани ҳақида хабар берилганди. Қисқа вақт ичида ушбу ҳужжатга 40 миллиондан ортиқ киши имзо чеккан.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе жорий мавсумда барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Мадрид клубидаги умумий статистикаси 100 та ўйинда 85 та гол ва 11 та голли узатмани ташкил этмоқда.

Киритилди: 22:49, 09.05.2026.
Ўқилди: 992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик