Кириш Регистрация

Влахович фаолиятини давом эттириш учун иккита устувор клубни танлади

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартиришга яқин турибди. Diario Sport нашрининг тасдиқлашича, сербиялик футболчи учун «Бавария» ва «Барселона» асосий вариантлар бўлиб турибди.

Хабарга кўра, 26 ёшли ҳужумчи аллақачон ҳар икки клуб раҳбариятини ўз қизиқиши ҳақида хабардор қилган. Влаҳович янги жамоасида ҳатто дастлабки вақтларда асосий таркиб ўйинчиси бўлмасликка ҳам розилигини билдирган. Энди футболчи Европа грандларидан расмий таклиф кутмоқда.

Маълумот учун, Душан Влаховичнинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда жами 20 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Киритилди: 09:10, 10.05.2026.
Ўқилди: 2148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик