Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Месси "Торонто" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасида "Торонто" устидан қозонилган ғалаба (4:2) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Қийин ўйин бўлди, айниқса биринчи бўлимда ўйнаш осон кечмади. Бироқ биз муҳим ғалабани қўлга кирита олдик. Охирги натижаларимизни инобатга олсак, бизга бу ғалаба жуда зарур эди", — деди Месси.

Эслатиб ўтамиз, аввалги турда "Интер Майами" "Орландо"га қарши баҳсда 3:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда 3:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Ушбу учрашувда Месси битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. 12-турдан сўнг "Интер Майами" Шарқий конференцияда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 10:45, 10.05.2026.
Ўқилди: 619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик