"Фенербахче" дарвозабони Эдерсон Туркия клубидаги ҳолатидан мамнун эмас ва шу ёзда жамоани тарк этмоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
"Манчестер Сити"нинг собиқ посбони ўтган йилнинг ёзида Истанбул жамоаси сафига келиб қўшилган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Хабар қилинишича, 32 ёшли бразилиялик футболчи ўз келажаги борасидаги якуний қарорни Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг қабул қилади.
Қайд этилишича, дарвозабоннинг "Фенербахче"даги юқори маоши (мавсум учун 12 миллион евро) янги клуб топишда жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. Жорий мавсумда Эдерсон Туркия клуби сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 13 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













