Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Гави Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан фожиа ясамасликка чақирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави жамоасининг жорий йилги Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга ҳаддан ташқари эътибор қаратмаслик керак. Вақти келганда, биз бунга тайёр бўламиз. Мавсумимиз эса ажойиб ўтди», — дея Гавининг сўзларини келтирмоқда Movistar нашри.

Маълумот учун, «Барселона» ЕЧЛдаги юришини чорак финал босқичида Мадриднинг «Атлетико» жамоасига имкониятни бой бериб, якунлаган эди. Турнирнинг финал баҳси 30 май куни бўлиб ўтади ва унда «ПСЖ» ҳамда «Арсенал» жамоалари бош соврин учун кураш олиб боради.

Каталония клуби сўнгги бор 2015 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. «Кўк-анорранглилар» ҳисобида жами 5 та шундай кубок мавжуд. Ушбу кўрсаткич бўйича мутлақ рекордчи 15 та соврин билан «Реал Мадрид» ҳисобланади.

Киритилди: 12:45, 10.05.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик