Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УEФА "Ривожланиш кубоги"да Грузия билан куч синашди

Баҳо:
+ | -

Миразиз Мирзааҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар (U-15) терма жамоаси УEФА томонидан ташкил этилган "Ривожланиш кубоги" (Development Cup) турнири доирасида Грузия вакилларига қарши майдонга тушди.

Ушбу баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ҳамюртларимиз сафида ягона гол муаллифи Фарзод Собиржонов бўлди. Мусобақа регламентига кўра, ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. "Лотереялар" баҳсида омад грузиялик футболчиларга кулиб боқди — 4:5.

УEФА "Ривожланиш кубоги"

Ўзбекистон — Грузия — 1:1 (пенальтилар серияси: 4:5)

Гол: Фарзод Собиржонов.

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби: Даниел Тараев, Абдуворис Қудратов, Илҳом Мирзаев, Камронбек Қаҳрамонов (С), Муҳаммадали Лутфуллаев, Абдуллоҳ Бахтиёров, Фирдавс Тўхтабоев, Рустам Абдураимов, Афруз Эрназаров, Роман Айзаттулов, Миржалол Миродилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сиддиқов, Собиржонов, Мирзоҳидов, Фармонов, Аҳматиллаев, Пўлатов, Мухторжонов, Ҳасанбоев.

Манба: @FAUzbekistan
Киритилди: 17:06, 10.05.2026.
Ўқилди: 591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик