Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

«Милан» Леауни сотишга тайёр: «Россонерилар» португалиялик юлдузга нарх белгилади

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау келаётган ёзда сотиб юборилиши мумкин. Португалиялик футболчининг тез орада жамоани тарк этиши тобора ҳақиқатга яқин сценарий бўлиб кўринмоқда: журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, агар «россонерилар»га ўйинчи учун 50 млн евро таклиф қилинса, улар Леау билан хайрлашишга тайёр. Ҳужумчига бўлган қизиқиш мунтазам равишда Европанинг турли гранд клублари билан боғланса-да, ҳозирча аниқ вариантлар мавжуд эмас.

Рафаэл Леаунинг «Милан» билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Томонлар келишувни узайтириш борасида музокаралар олиб боришди, бироқ бир тўхтамга кела олишмади. Transfermarkt портали 26 ёшли футболчининг қийматини 65 млн еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда Леау Массимилиано Аллегри жамоаси сафида 30 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 10:28, 11.05.2026.
Ўқилди: 366 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик