Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Рэшфорд: «Машғулотларда жарима зарбасини бир марта ҳам голга айлантира олмагандим»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» футболчиси Маркус Рэшфорд Мадриднинг «Реал» клубига қарши ўйинда (2:0) жарима зарбасидан урган голи ҳақида фикр билдирди. Инглиз вингери «Эл-Класико»нинг 9-дақиқасидаёқ ҳисобни очган эди. 18-дақиқада эса Ферран Торрес иккинчи голни урди. Меҳмонлар бу голларга жавоб қайтара олишмади.

«Бу сафар гол ура олганим яхши бўлди. Кечаги машғулотда бирон марта ҳам буни уддалай олмагандим. Ростини айтсам, зарба бериш ниятим йўқ эди, лекин Дани ва Педри мени кўндиришди ва мен шунчаки вазифамни бажардим. Менга бурчак ноқулайдек туюлганди, бунинг устига Куртуа дарвозада жуда ҳайбатли кўринади», — дея Barca Universal Рэшфорднинг сўзларини келтиради.

Киритилди: 10:45, 11.05.2026.
Ўқилди: 611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик