Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Дзюдо. Вакилларимиз ЖЧни медалсиз якунлашди

Баҳо:
+-1 | -

Кеча Бразилияда бўлиб ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Афсуски, 9 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон делегацияси мазкур турнирда бирорта ҳам медални қўлга кирита олмади.

Дастлабки кун мусобақаларида спортчиларимиз ҳаттоки чорак финалгача ҳам етиб кела олмай, биринчи ва иккинчи босқичданоқ ютқазиб қўяверишди. Фақатгина сўнгги кунга келиб, терма жамоамизда медалларни қўлга киритиш имконияти юзага келди. 100 кг.гача бўлган вазн тоифасида юртимиз шарафини Сойиб Қурбонов ва Рамзиддин Саидов ҳимоя қилишди.

Қурбонов ярим финалгача Жавад Маҳжуб (Эрон), Евгенис Бородавко (Латвия) ва Кирит Марель (Франция)ни мағлубиятга учратди. Финал йўлланмаси учун баҳсда эса ҳамюртимиз озарбойжонлик Элхан Мамедовга ютқазиб қўйди. Озар дзюдочиси ушбу вазнда чемпионликни қўлга киритди.

Рамзиддин Саидов эса Янги Зеландия ва Кубадан ташриф буюрган атлетларни мағлуб этган бўлса, чорак финалда чехиялик Лукас Крпалекка ютқазди. Ушбу дзюдочи финалгача етиб борди.

Бронза медали учун баҳсда Рамзиддин германиялик Дмитрий Петерсга имкониятни бой бериб, мусобақада 7-ўрин билан чекланди. Мазкур немис дзюдочиси бронза медали учун Сойиб Қурбоновга қарши татамига чиқди. Иккита юко баҳосини қўлга киритган рақиб, иккинчи ҳамюртимизни ҳам медалдан маҳрум қилди.

Шу тариқа, 28-ЖЧда Сойиб Қурбонов ва Рамзиддин Саидов рейтинг балларига эга бўлишди, холос.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:05, 01.09.2013.
Ўқилди: 5190 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.