Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган мундиалга уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Мусобақанинг очилиш ўйини 11 июнь куни Мексикадаги машҳур «Ацтека» стадионида бўлиб ўтади ва унда Мексика ҳамда ЖАР терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Мазкур турнирда амалдаги чемпион — Аргентина терма жамоаси ўз унвонини ҳимоя қилади. Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси сардорлигидаги «альбиселесте» ЖЧ—2022 финалида Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этган эди.
ЖЧ—2026 баҳслари 19 июлга қадар давом этади. Таъкидлаш жоизки, минтақалардаги вақт фарқи туфайли ўйинлар Тошкент вақти билан жуда кенг диапазонни қамраб олади. Мухлислар учрашувларни тунги ва эрталабки вақтларда кузатиб боришларига тўғри келади.













