Кириш Регистрация

Артета «Вест Хэм» билан ўйинда Мартин Субимендини нима сабабдан қайта захирага олганини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета Премьер-лига доирасида «Вест Хэм»га қарши кечган баҳсда ярим ҳимоячи Мартин Субимендининг захирага олиниши сабабларини тушунтириб берди.

Испаниялик хавбек учрашувнинг 28-дақиқасида жароҳат олган Бен Уайтнинг ўрнига майдонга тушган эди. Бироқ орадан кўп ўтмай, 67-дақиқада Артета уни Кай Ҳаверцга алмаштиришга қарор қилди. «Канонирлар» Леандро Троссарнинг 80-дақиқада киритган голи эвазига минимал ҳисобда ғалаба қозонишди.

«Субимендини алмаштиришга келганда, бу қийин қарор эди. Аммо ўша лаҳзада «Вест Хэм» ҳимоясига муаммо туғдириш учун майдонда иккита ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлиши кераклигини ҳис қилдим. Бахтимизга, бу қарор ўз самарасини берди», — деди Артета ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Киритилди: 12:46, 11.05.2026.
Ўқилди: 843 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик