Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Колумбия юлдузи Хамес Родригес клубдаги фаолиятини тўхтатиб, терма жамоага йўл олди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Хамес Родригес чоршанба, 13 май кунги ўйиндан сўнг ЖЧ-2026 финал босқичи олдидан Колумбия терма жамоаси йиғинига қўшилиш учун «Миннесота»ни тарк этади. Бу ҳақда ESPN ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

МЛС мунтазам чемпионати доирасидаги «Колорадо»га қарши баҳс 34 ёшли футболчи учун «Миннесота» таркибидаги амалдаги шартнома бўйича сўнгги ўйин бўлади. У февраль ойида жамоага келиб, 2026 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган ва муддатини 2026 йил декабригача узайтириш имконияти бўлган қисқа муддатли шартнома имзолаган эди. «Миннесота» ушбу имкониятдан фойдаланиш-фойдаланмаслиги ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Родригес фаолиятини якунлаши ҳақидаги миш-мишларни рад этган ва Жаҳон чемпионатидан кейин футболдан кетмоқчи эмаслигини тасдиқлаган эди.

«Қанча вақт ўйнай олишимни фақат ўзим биламан. Ўша кун келганида бу ҳақда эълон қиламан, лекин ўйлашимча, олдинда ҳали яна бир неча йилим бор. Одамлар айтаётган гапларнинг барчаси ёлғон», — деди у «Остин» билан ўйиндан сўнг.

Колумбия Жаҳон чемпионатининг «K» гуруҳида Португалия, Ўзбекистон ва Конго ДР терма жамоалари билан куч синашади. Жамоа 17 июнь куни Мехикода Конго ДРга қарши ўйин билан дебют қилади.

2026 йилги мавсумда Хамес «Миннесота» сафида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. У Америка жамоасига Мексиканинг «Леон» клубидан ўтган эди.

Киритилди: 05:40, 12.05.2026.
Ўқилди: 195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик