«Челси» собиқ мураббийи Энцо Мареска «Манчестер Сити»га эҳтимолий тайинлови борасидаги хабарларга муносабат билдирди.
Бир неча ой олдин тарқалган маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» Пеп Гвардиола кетганидан кейин Марескани бош мураббийлик лавозимига энг муносиб номзод сифатида кўришмоқда.
«Мен кейинги босқичга тайёр эканлигимни ҳис қиляпман, энг муҳими шу.
«Манчестер Сити»даги иш? Клублардан ташқари, тайёр бўлиш ҳам катта аҳамиятга эга.
Мавсум якунигача ҳали бир неча ҳафта бор, кейин нима бўлишини кўрамиз», — деди Мареска.













