Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

АПЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони аниқланди

Баҳо:
+ | -

“Арсенал” дарвозабони Давид Рая кетма-кет учинчи мавсумда Англия Премьер Лигасининг “Олтин қўлқоп” совринини қўлга киритди.

Испаниялик посбон 2025/26 йилги мавсумда “Арсенал” сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 18 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. У “Вест Ҳэм”га қарши кечган ва бир нечта муҳим сейвларни амалга оширган ўйиндаги ғалаба (1:0) орқали ушбу соврин масаласини муддатидан аввал ҳал қилди.

Ушбу “қуруқ ўйин”дан сўнг унинг энг яқин таъқибчиси – “Манчестер Сити” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма энди унга ета олмаслиги аниқ бўлди. Италиялик посбон ҳисобида 14 та қуруқ ўйин бор ва унинг жамоаси ҳисобида мавсум якунигача яна учта учрашув қолган.

Шу тариқа Рая Хосе Рейна (2006–2008), Жо Харт (2011–2013) ва Эдерсондан (2020–2022) кейин кетма-кет уч марта “Олтин қўлқоп”ни қўлга киритган тарихдаги тўртинчи дарвозабонга айланди. Энди унга Петр Чех ва Жо Хартга тегишли бўлган тўртталик рекордни янгилаш учун яна битта шундай соврин керак бўлади.

Раянинг жорий мавсумдаги 18 та қуруқ ўйини унинг 2024/25 йилги мавсумдаги умумий кўрсаткичидан бештага кўп. Ўшанда у ушбу соврин учун курашда “Ноттингем Форест” дарвозабони Матс Селс билан бир хил натижа қайд этган эди.

“Арсенал”нинг биринчи рақамли дарвозабони ушбу совринни илк бор 2023/24 йилги мавсумда — “Брентфорд”дан Лондон клубига ўтганидан кейинги дастлабки йилида, 32 та ўйинда 14 та қуруқ учрашув ўтказиб, қўлга киритган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:07, 12.05.2026.
Ўқилди: 366 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик