Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Криштиану Роналду чемпионлик ўйини олдидан мухлисларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳамда Португалия миллий терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги «Ал-Ҳилол»га қарши муҳим учрашув олдидан мухлисларга мурожаат қилди.

Португалиялик ҳужумчи ижтимоий тармоқларда ҳиссиётларга бой хабар қолдирди.

— Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ҳар ҳафта бизга куч бағишлади. Стадионда, уйда ва бутун дунё бўйлаб. Бу энергия майдонда ҳам биз билан бирга.

Келинг, буни амалга оширамиз. Ўзимиз учун. Сизлар учун. «Ан-Наср» учун. Эртага кўришамиз, — деб ёзди Роналду.

«Ан-Наср» — «Ал-Ҳилол» учрашуви 12 май куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.

Чемпионатнинг сўнгги олди тури арафасида «Ан-Наср» 32 та ўйиндан кейин 82 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Ал-Ҳилол» эса 31 та баҳсдан сўнг 77 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 09:30, 12.05.2026.
Ўқилди: 2299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик