Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Португалия собиқ мураббийи Роналду билан муносабатлари нега ёмонлашганини айтди: «Бу қайсарлик эмас, ўз қарашларига содиқлик»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Паулу Бенту ўз вақтида Криштиану Роналду билан ораларидан ола мушук ўтгани ҳақида гапириб берди.

«Агар мендан Роналду билан муносабатларимиз бошидагидек қолганми, деб сўрасангиз — йўқ. Агар муносабатларни сақлаб қолиш учун ўз тамойилларингиздан воз кечиш керак бўлса... мен бунга йўқ дейман. Бу қайсарлик эмас, балки ўз қарашларига ишониш ва содиқ қолишдир.

Мураббийларни қарор қабул қилишлари учун ёллашади. Агар бошқалар биз учун қарор қабул қилишига йўл қўйсак, бу бизни ишга олганларга нисбатан адолатсизлик бўлади. Қарор чиқарганимиз учун бизга маош тўлашади. Мен футболчилик давримда ҳам мураббийдан нега ўйнамаяпман, деб ҳеч қачон сўрамаганман. Футболчилар кийиниш хонасида ким ҳокимиятга эга эканлигини билишлари керак. Агар улар буни тушунмай қолишса, ҳамма нарса тугайди ёки тугашга яқин келади», — дея Бентунинг сўзларини келтиради Antena 1 нашрига таяниб Goal портали.

Эслатиб ўтамиз, Паулу Бенту 2010–2014 йилларда Португалия терма жамоасини бошқарган.

Киритилди: 15:49, 12.05.2026.
Ўқилди: 215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик