Лиссабоннинг "Спортинг" клуби жорий ёзги трансфер ойнасида ҳимоячиси Макси Араухо бўйича музокаралардан бош тортмоқда.
Клуб раҳбарияти футболчини фақатгина шартномада кўрсатилган 80 миллион евролик товон пули тўланган тақдирдагина қўйиб юборишини билдирган.
Маълумотларга кўра, "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенҳэм" клублари 26 ёшли уругвайлик футболчининг вакиллари билан эҳтимолий трансфер борасида дастлабки музокараларни ўтказиб улгурган. Бироқ инглиз клублари Араухони ўз сафига қўшиб олиш учун Лиссабон клубининг қатъий молиявий талабига дуч келишди.













