«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббий борасида ҳали якуний қарорга келгани йўқ. Январь ойидан бери жамоани Майкл Кэррик муваффақиятли бошқариб келмоқда, бироқ унинг шартномаси мавсум якунида ниҳоясига етади.
Guardian Sport нашрининг хабар беришича, яқинда «қизил иблислар» вакиллари Андони Ираола билан учрашишган. Испаниялик мутахассис номзодлар рўйхатида қолмоқда, аммо ҳозирда барча вазият Каррикнинг ёзда ҳам жамоадаги ишини давом эттиришига ишора қилмоқда.
Ираола мавсум тугаганидан кейин «Борнмут» бош мураббийлигидан кетади. 43 ёшли мутахассис учун асосий даъвогар «Кристал Пэлас» бўлиб турибди, шунингдек, уни тайинлаш имкониятини «Челси» ҳам кўриб чиқмоқда.













