Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатида қатнашадиган футболчиларнинг клубларига ҳар бир кун учун 9 минг евродан зиёд компенсация тўланади.

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилар учун уларнинг клубларига йирик миқдорда маблағ ажратишни режалаштирмоқда. COPE нашри берган маълумотларга кўра, турнирга жалб этилган ҳар бир ўйинчи учун клубларга кунига 9 минг евродан кўпроқ товон пули тўланиши кўзда тутилган.

Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Демак, маҳаллий Суперлига клублари ҳам ўз футболчилари орқали халқаро ташкилотдан катта молиявий даромад олиши мумкин.

Тўловлар қандай ҳисобланади?

ФИФА компенсация миқдорини футболчи миллий жамоа йиғинига расман қўшилган кундан бошлаб ҳисоблайди. Бунга нафақат турнирнинг ўзи, балки мусобақа олдидан ўтказиладиган тайёргарлик йиғинлари ҳам киради.

Агар Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани гуруҳ босқичидан сўнг якунласа, футболчилар ўртача 17–18 кун давомида терма жамоа ихтиёрида бўлишади. Бундай ҳолатда клуб биргина футболчи учун камида 162 минг евро (тахминан 2 миллиард 187 миллион сўм) атрофида маблағ ишлаб олади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Миллий футбол марказида мундиалга ҳозирлик жараёнининг навбатдаги босқичини ўтказмоқда.

Киритилди: 10:11, 13.05.2026.
Ўқилди: 1070 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик