Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Флик Рэшфорднинг «Барселона»даги ўйинидан ҳайратда эканини яширмади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг жорий мавсумдаги ўйинига юқори баҳо берди. Маълумки, англиялик футболчи каталонияликлар сафида ижара асосида тўп сурмоқда.

«Мен Рэшфордни жуда қадрлайман. Менимча, у фантастик мавсумни ўтказди ва яхши кўрсаткичларни қайд этди. Ундан жуда миннатдорман ва унинг меҳнатини юқори баҳолайман», — дея Фликнинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Маркус Рэшфорд жорий мавсумда «Барселона» сафида барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи трансфер ҳуқуқи бўйича «Манчестер Юнайтед»га тегишли ҳисобланади. «Барселона» раҳбарияти футболчини «қизил иблислар»дан тўлиқ сотиб олиш ёки олмаслик борасида ҳали бир қарорга келгани йўқ.

Киритилди: 12:11, 13.05.2026.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик