Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе мавсум якунига қадар қолган учта учрашувда иштирок этишни режалаштирмоқда.
Marca нашри хабарига кўра, франциялик юлдуз олдинда турган Жаҳон чемпионатига яхши ҳолатда етиб бориш учун ушбу баҳсларда майдонга тушиш истагини билдирган. Маълумки, Мбаппе «Реал»нинг охирги бир неча ўйинларини, жумладан, «Барселона»га қарши «эл-класико»ни ҳам жароҳати сабабли ўтказиб юборган эди.
Аввалроқ «қаймоқранглилар» бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳужумчи 14 май куни бўлиб ўтадиган «Реал Овьедо»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкинлигини истисно этмаган эди.
2025/2026 йилги мавсум якунига қадар «Реал» Ла Лига доирасида «Реал Овьедо», «Севилья» ва «Атлетик» жамоаларига қарши тўп суради. Айни дамда мадридликлар турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб туришибди.













