Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Винисиус Жуниор ирқчиликка қарши курашувчи ташкилот тузганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор ирқчиликка қарши курашувчи махсус ташкилот тузилганини маълум қилди. Футболчи бу ҳақда ўз ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида хабар қолдирган.

Мазкур ташаббус камситиш ҳолатларига барҳам бериш ва тенгликни тарғиб қилишга қаратилган. Винисиус ташкилотнинг очилишини ўз ватани Бразилияда қуллик бекор қилинган навбатдаги санага бағишлаган.

«Ушбу тарихий санадан илҳомланиб, «Ирқчиликка қарши офис» ташкил этилганини мамнуният билан эълон қиламан. Бу тенглик учун курашда ёлғиз эмаслигини тушуниб етган янги авлод номидан қилинган қадамдир», — деб ёзади футболчи.

Маълумот учун, жорий мавсум давомида Винисиус бир неча бор ирқчилик ҳужумларига нишон бўлди. Хусусан, февраль ойида Чемпионлар Лигаси доирасида «Бенфика»га қарши кечган баҳсда юз берган ҳақоратлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Киритилди: 11:59, 14.05.2026.
Ўқилди: 177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик