Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Эронда ЖЧ-2026 олдидан миллий терма жамоа билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди

Баҳо:
+2 | -

Эрон миллий терма жамоаси АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан хайрлашув маросимини ўтказди. Сиёсий вазият туфайли жамоанинг турнирдаги иштироки сўроқ остида қолаётган бўлса-да, Теҳрондаги Энгелаб майдонида катта тадбир ташкил этилди.

Чоршанба, 13 май куни бўлиб ўтган маросимда қизил ва қора спорт либосларидаги футболчилар оломон томонидан олқишлар билан кутиб олинди. Тадбирда терма жамоа бош мураббийи Амир Галенои ва Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Таж иштирок этди. Майдондаги одамлар байроқларни силкитиб, қўшиқлар ва шиорлар билан жамоани қўллаб-қувватлашди.

Гарчи Эроннинг 11 июндан 19 июлгача давом этадиган турнирдаги иштироки атрофида турли баҳслар бўлса-да, ФИФА терма жамоанинг АҚШдаги турнирда қатнашиши мумкинлигини тасдиқлади.

Маълумот учун: Эрон Жаҳон чемпионатининг "G" гуруҳида Янги Зеландия, Бельгия ва Миср терма жамоалари билан куч синашади.

Киритилди: 19:47, 14.05.2026.
Ўқилди: 605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик