Кириш Регистрация

Касадо «Барселона» кийиниш хонасидаги энг севимли футболчи кимлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо жамоада Педрининг ҳамма учун севимли эканлигини айтиб ўтди.

«Менимча, «Барселона»даги энг севимли футболчи — бу Педри. Ўзим PlayStation ўйинларини кўп ўйнамайман, лекин эшитишимча, у бу ишда ҳам энг зўри экан», — дея Касадонинг сўзларини келтирмоқда Barça Universal.

Жорий мавсумда 23 ёшли Педри барча турнирларни инобатга олган ҳолда 42 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Якшанба, 17 май куни «Барселона» ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилади. Испания Ла Лигасининг 37-тур ўйини Тошкент вақти билан соат 00:15 да (душанбага ўтар кечаси) старт олади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «кўк-анорранглилар» ўз уйида «Реал»ни мағлуб этиб, муддатидан олдин чемпионлик унвонини расмийлаштириб бўлишган.

Киритилди: 11:50, 16.05.2026.
Ўқилди: 1130 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик