Кириш Регистрация

Унаи Эмери юбилей ғалабасини нишонлади

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатида 37-тур баҳслари бошланди ва унда «Астон Вилла» ўз майдонида «Ливерпуль»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Бирмингем клуби устози учун бу мураббийлик фаолиятидаги (у бошқарган барча клублар ва барча мусобақалардаги ўйинларни ҳисобга олганда) 600-ғалаба бўлди.

Ушбу ғалабаларнинг 107 таси «Астон Вилла» билан биргаликда қўлга киритилган бўлиб, бу мутахассиснинг битта клубдаги шахсий рекордининг такрорланишидир. Эмери худди шунча — 107 та ғалабани «Валенсия» клуби билан ҳам қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, баскиялик мутахассис «Астон Вилла»да 2022 йилнинг ноябрь ойидан бери ишлаб келмоқда.

Киритилди: 11:59, 16.05.2026.
Ўқилди: 568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик