Кириш Регистрация

Гвардиола Англия Кубоги қаҳрамони Антуан Семеньонинг асосий устунликларини санаб ўтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Антуан Семеньо ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шанба куни ганалик футболчи «Уэмбли»да ягона голга муаллифлик қилиб, «Челси»га қарши Англия Кубоги финал учрашуви қаҳрамонларидан бирига айланди. Форвард 71-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, «шаҳарликлар»га минимал ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

«Антуан буни Ираола қўл остида, «Борнмут»да ҳам уддаларди, унда гол сезиш қобилияти жуда кучли. У учта позицияда ўйнашга қодир. Менинг фикримча, у ҳужумда жуда фойдали: ўтган ўйинда Фоденнинг узатмасидан кейин қандай гол урганини эсланг. Ажойиб якун. Бугун ҳам у жуда чиройли гол урди. Семеньо, худди Гехи каби, қишда жамоага келиши билан дарҳол улкан фойда келтира бошлади», — дея Гвардиоланинг журналистлар билан суҳбатдаги сўзларини келтиради матбуот хизмати.

Антуан Семеньо «Сити» сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 10:16, 17.05.2026.
Ўқилди: 478 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик