Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Сильвестр Габриэл Мартинеллининг "Арсенал"дан кетиши мумкинлигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" клубидаги ажойиб ўйинлари орқали кўпчиликка яхши таниш бўлган собиқ ҳимоячи Микаэль Сильвестр "Арсенал" қанот ҳужумчиси Габриэл Мартинеллининг келажаги борасида фикр билдирди. Унинг фикрича, агар "канонирлар" жорий мавсумда чемпионликни қўлга киритса, бразилиялик футболчининг жамоадан кетиш эҳтимоли янада ортади.

Айни пайтда Лондон клуби 2004 йилдан бери илк бор АПЛ бош совринига эга чиқишга жуда яқин турибди, қолаверса, уларда Чемпионлар лигасида ҳам зафар қучиш учун яхши имкониятлар мавжуд. Бироқ Сильвестрнинг таъкидлашича, ёзда жамоа таркибида барибир жиддий ўзгаришлар бўлади.

"Мартинелли етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли, ўзи трансфер сўраши мумкин. У Бразилия терма жамоаси аъзоси ва табиийки, майдонда кўпроқ вақт ўтказишни истайди. Ҳозир эса Леандро Троссар ундан кўра кўпроқ имкониятга эга бўлмоқда. Албатта, чемпионликдан сўнг жамоани тарк этиш чиройли хайрлашув бўларди. Аммо бунинг учун у ўзига мос клуб, "Арсенал" эса унга муносиб ўринбосар топиши керак", — дея Сильвестрнинг сўзларини келтиради "Metro" нашри.

Қайд этиш лозимки, Габриэл Мартинелли "Арсенал"нинг ҳозирги таркибидаги энг тажрибали ўйинчилардан бири бўлишига қарамай, жорий мавсумда АПЛ доирасида атиги 10 бор асосий таркибда майдонга тушди, холос.

Киритилди: 16:53, 17.05.2026.
Ўқилди: 217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6354]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [4018]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2505]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1632]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1621]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1506]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1483]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1464]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1462]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1456]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик