Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг баҳсли голидан сўнг ВАРни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Гари Невилл «Ноттингем Форест»га қарши ўйинда ҳакамлар чиқарган қарорни кескин танқид қилди. Ҳужум вақтида тўп қўлга текканига қарамай, Матеус Куньянинг голи инобатга олинди. Баҳсли вазият АПЛ 37-туридан ўрин олган учрашувнинг (3:2) иккинчи бўлимида содир бўлди. Брайан Мбеумонинг йўллаган зарбаси тўсиб қолингач, тўп унинг қўлига тегди ва сўнгра Куньяга бориб тушди, у эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Бош ҳакам Майкл Солсбери аввалига голни ҳисоблади, кейин эса такрорий видеолавҳани кўриб чиқиб, қўл билан тегинишни тасодифий деб баҳолади ва ўз қарорини ўзгартирмади.

«Гол ҳисобландими? Худойим-ей. Бу ҳар томонлама мутлақо даҳшатли қарор. Тўғриси, бу шунчаки кулгили», — деди Гари Невилл Sky Sports эфирида.

— «VAR ҳакамга у ерда қўл билан ўйналганини ва тўп айнан шу сабабли ҳужумдаги футболчига борганини аниқ кўрсатиб берди. У эса монитор ёнига бориб, барибир VAR фикрини рад этди. Ҳозиргина кўрган нарсамга ишона олмаяпман».

IFAB қоидаларига кўра, агар футболчи тўп қўлига текканидан сўнг дарҳол гол урса, ҳатто бу қасддан қилинмаган бўлса ҳам, гол бекор қилиниши керак. Бироқ ушбу вазиятда гол муаллифи Брайан Мбеумо эмас, балки Матеус Кунья бўлди, бу эса ҳакамларга вазиятни бошқача талқин қилиш имконини берди.

Бу қарор ҳам мухлислар, ҳам экспертлар ўртасида шиддатли муҳокамаларга сабаб бўлди. Невиллнинг ўзи эса юз берган воқеани жорий мавсумда VAR иштирокидаги энг ғалати вазиятлардан бири деб атади.

Киритилди: 19:43, 17.05.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7749]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3096]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2199]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1853]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1815]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [1781]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1649]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1644]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1583]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик