Кириш Регистрация

«Челси»нинг 35 миллионлик хариди ўзини оқламади

Баҳо:
+ | -

«Челси» форварди Лиам Делап келаётган ёзда жамоада қолмаса керак. Лондон клубидаги дебют мавсуми футболчи учун муваффақиятсиз кечди: у асосий таркибда камдан-кам ҳолларда майдонга тушди ва барча турнирларда бор-йўғи иккита гол урди.

Журналист Алекс Крукнинг хабар беришича, барча омиллар 23 ёшли футболчининг яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида сотиб юборилишига ишора қилмоқда, унинг ўрнига эса тажрибалироқ ва синовдан ўтган ҳужумчи сотиб олинади.

Делап ўтган йилнинг июнь ойида «Ипсвич»дан 35,5 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган эди. Лиамнинг «кўклар» билан шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган, унинг айни пайтдаги бозор қиймати эса Transfermarkt портали томонидан 32 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 09:28, 18.05.2026.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик