Кириш Регистрация

Флик «Барселона»даги келажаги ҳақида: «Мен бу ерда чин дилдан бахтлиман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клубда ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида гапирди. Германиялик мутахассиснинг шартномаси кейинги йилнинг ўрталаригача мўлжалланган, бироқ турли манбаларнинг аллақачон хабар беришича, у яна бир йилга узайтирилади.

«Мен «Барселона»да чин дилдан бахтлиман. Клуб менга, штабимга ва футболчиларга ишонч билдирмоқда. «Барса»нинг одамлар учун қанчалик катта аҳамиятга эга эканлиги шунчаки ақл бовар қилмас даражада. Буларнинг барчаси қалбдан чиқаётганини ҳис қилиш мумкин. Клуб ҳам, шаҳар ҳам — бу ерда ҳамма нарса ажойиб», — деди мураббий мавсумнинг ўз майдонидаги сўнгги учрашувида «Бетис» устидан қозонилган ғалабадан (3:1) кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Флик 2024 йилнинг ёзидан бери ўз лавозимида ишлаб келмоқда, унинг бошқарувида жамоа икки мавсум ичида Испания миқёсидаги 6 та бўлиши мумкин бўлган совриннинг 5 тасини қўлга киритди.

Киритилди: 10:58, 18.05.2026.
Ўқилди: 447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик