Кириш Регистрация

«Айнтрахт» ярим йил ҳам ишламаган бош мураббийини ҳайдади

Баҳо:
+ | -

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби Альберт Риеранинг бош мураббийлик лавозимидан бўшатилганини эълон қилди. Испаниялик мутахассис билан биргаликда унинг ёрдамчилари ҳам жамоани тарк этмоқда.

«Унга келажакдаги ҳам шахсий, ҳам профессионал ҳаётида энг эзгу тилакларимизни тилаб қоламиз!» — дейилади клуб матбуот хизмати томонидан берилган баёнотда.

Испаниялик мутахассис Франкфурт жамоасини 2026 йилнинг январь ойида қабул қилиб олган эди. Айни дамда Майндаги Франкфурт шаҳри вакиллари Германия чемпионати турнир жадвалида 32 та турдан сўнг 43 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллаб туришибди. «Айнтрахт» еврокубоклар ҳудудидан (кучли олтиликдан) 15 очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 16:21, 18.05.2026.
Ўқилди: 371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик