«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Кубогидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов борасида илиқ фикрлар билдирди.
Испаниялик мутахассис жамоанинг навбатдаги муваффақияти ва футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапираркан, Ҳусановнинг ўйинига алоҳида тўхталиб ўтган.
— Ҳа, биз Англия Кубогини қўлга киритдик, кеча ва бугун ушбу ғалабани муносиб нишонламоқдамиз, — деди Пеп Гвардиола.
— Футболчилар ушбу ҳафтада уйларига бориб, оила аъзолари билан ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Шу ўринда айтишим жоизки, мен Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини яхши кўраман. У тобора кучайиб, ўз устида тинимсиз ишламоқда.
Кеча унинг майдонда нималар қилганини, қандай куч намойиш этганини барча кўрди. Биз учун ҳар доим совринлар энг муҳим мақсад бўлиб қолади ва янада кўпроқ чўққиларни забт этиш учун олдинга интилишда давом этамиз.













