Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

"Милан" трансфер ойнаси ёпилишидан олдин яна 2-3 футболчи олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Милан" трансфер ойнаси ёпилишидан олдин таркибни яна кучайтириш устида ишламоқда. Рубен Аморим жамоаси "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лени Йоро ва "Барселона" чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальдени вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

"Россонери" бу ёз Гонсалу Рамуш, Гила, Диавара ва Диего Морейра трансферларига 150 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади. Шунга қарамай, Аморим таркибда ҳали ҳам кучайтириш зарур бўлган позициялар борлигини айтди.

"Барча муаммоларимизни битта трансфер ойнасида ҳал қила олмаймиз. Бунинг учун вақт керак", — деди португалиялик мутахассис.

Хабарларга кўра, клуб эгаси Жерри Кардинале раҳбарият ва Аморим билан қарийб беш соатлик учрашув ўтказган. "Милан" яна 2-3 янги футболчи олишни режалаштирмоқда.

Ярим ҳимояда "Ноттингем Форест" футболчиси Омари Хатчинсон билан келишувга яқинлашилган. Томонлар ижара ва сотиб олиш ҳуқуқи бўйича келишгани айтилмоқда.

Ҳимояда эса Йородан ташқари Бальде, Гонсалу Инасиу ва Райан Аит-Нури номзодлар қаторида. "Барселона" Бальде учун 40-50 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқиши мумкин.

Киритилди: 19:02, 30.08.2026.
Ўқилди: 1865 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик