«Арсенал» ва «Манчестер Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри фаолиятининг бошида сохта исм остида майдонга тушганини айтиб берди.
— Улар мен яшайдиган ҳудуддан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ёшига мос келадиган йигитни топишди ва икки мавсум давомида мен Александр Марас номи билан ўйнадим. Менга: «Сен французга ўхшайсан», деб айтишарди ва лицензия олиш ёшига етгунимча шу сохта исм билан ўйнадим.
Ўйинлар пайтида эса: «Унутма, сенинг исминг Александр», деб миямни “ювишарди”, — деди Насри.
Самир Насри фаолияти давомида «Марсель», «Арсенал», «Манчестер Сити» ва бошқа қатор клублар сафида тўп сурган.













